«Барселона» Ольмо учун нарх белгилади
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячи Дани Ольмо билан хайрлашиши мумкин, дея хабар бермоқда Fichajes нашри.
Манбага кўра, испаниялик футболчига АПЛ ва Саудия клубларидан таклифлар бор. “Барселона” молиявий бақувват таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Шунингдек, клуб раҳбарият футболчининг тез-тез жароҳат олиши, шунингдек, Фермин Лопеснинг ёрқин ўйини ортидан бундай қарорга келган. Шунингдек, “Барселона” устози Ҳанси Флик Рафиньяни айнан Ольмо тўп сурадиган позицияда синаб кўришни режалаштирмоқда.
Дани Ольмо ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 39 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та ассист муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Баҳром Бобонов
Редактор