locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Олимпиакос»га қарши ўйин олдидан йўқотишга учради

Ушбу баҳс бугун 21:45 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Олимпиакос»га қарши ўйин олдидан йўқотишга учради
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Олимпиакос»га қарши ўйиндан олдин йўқотишга учради. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, Андрес Кристенсен ўткир ошқозон-ичак касаллиги сабабли ушбу баҳсда майдонга туша олмайди.

Шу билан бирга, ҳужумчи Ферран Торрес тўлиқ тикланди ва ўйинда иштирок этишга тайёр. Қизиғи шундаки, аввалроқ Ханс-Дитер Флик Торресга ҳали ўйнашга эрта эканини айтганди.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Олимпиакос» ўртасидаги баҳс бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45 да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг