“Барселона” Нико Уильямсни сотиб олиш фикридан воз кечди
Фото: Getty Images
“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Атлетик” вингери Нико Уильямсни сотиб олишга уринишлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ўтган ёзда каталонияликлар футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланганди.
“Биз Никога ўтган ёзда Дани Ольмо билан бирга потенциал шартнома сифатида қараган эдик. Аммо ҳозир биз бошқа ўйинчиларни сотиб олишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди Лапорта.
Аввалроқ Уильямсга “МЮ” ва “Челси” жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист