«Барселона» Молейрони ўз сафига қўшиб олмоқчи
“Барселона” “Вильярреал” ҳужумчиси Альберто Молейрони диққат билан кузатмоқда ва футболчининг атрофидагилар билан алоқада. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 22 ёшли футболчининг ривожланишини ижобий баҳоламоқда.
Унинг шартномасида 50 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Шу билан бирга, “Вильярреал” “Барселона”дан расмий қизиқиш бўлса, трансфер нархи бўйича музокараларга киришиши шарт.
Қайд этилишича, Молейронинг ўзи ҳам “блауграна” сафида ўйнашни орзу қилади.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати тахминан 40 миллион еврони ташкил этади.