locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Маркус Решфордга қизиқиш билдирмоқда, бироқ...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” Маркус Решфордга қизиқиш билдирмоқда, бироқ...
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Юнайтед” вингери Маркус Решфордга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The i Paper нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” англиялик футболчининг трансфери учун 40 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда, бироқ каталонияликлар бу нархни жуда юқори деб ҳисобламоқда ва бунча пул тўламоқчи эмас.

Таъкидланишича, Решфорднинг ўзи фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга қарши эмас ва бунинг учун маошини камайтиришга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Решфорд ўтган қишки трансферлар вақтида ижара асосида “Астон Вилла”га ўтганди. Унинг манкуниянликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг