\"Барселона\" Луис Диас учун курашади
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас фаооиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Relevo хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, колумбиялик футболчининг трансферига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" Диасни ёзда асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Диаснинг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Диас 2022 йилдан бери “Ливерпуль” сафида ўйнамоқда. Ҳужумчи жорий мавсумда 48 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.