«Барселона» Левандовскига Франция чемпионатидан ўринбосар топди
“Барселона” скаутлари аргентиналик ҳужумчининг ўйини ва самарадорлигидан ҳайратда қолган.
ФОТО: Getty images
“Барселона” клуби ҳужумчи Роберт Левандовскига ўринбосар қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, клуб Франция чемпионати тўпурари бўлиб турган Хоакин Паничеллига даъвогарлар сафидан жой олди.
“Барселона” скаутлари аргентиналик ҳужумчининг ўйини ва самарадорлигидан ҳайратда қолган.
23 ёшли Паничелли жорий мавсум Лига 1 доирасида ўтказилган 10 та учрашувда 9 та гол уришга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Паничеллига “Челси” ва “Милан” клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Transfermarkt портали ҳозирда футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист