locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Левандовскига Бундеслигададан ўринбосар топди

Трансфер келаси ёзда амалга оширилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Левандовскига Бундеслигададан ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Германиянинг «Хоффенҳайм» клуби марказий ҳужумчиси Фисник Асланининг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг шартномасида 2026 йилнинг ёзида фаоллаштирилиши мумкин бўлган товон пули банди мавжудлигидан хабардор.

Қайд этилишича, 23 ёшли футболчининг ўзи Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ўтишни истамоқда. Аввалроқ Аслани «Барселона» сафида ўйнаш доим унинг орзуси бўлганини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Аслани жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион евро даражасида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг