«Барселона» Левандовски ўрнига Влаховични олиб келмоқчи
Польшалик ҳужумчи жорий мавсум охирида каталонияликлар билан хайрлашиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг «Барселона» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда ва уни Роберт Левандовски ўрнига олиб келмоқчи. Бу ҳақда Tuttusport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, сербиялик форварднинг туринликлар билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади. Влаховичга «Барселона»дан ташқари Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Левандовски ёзда «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Влахович жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Левандовски эса 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди.
Насрулло Каримов
Журналист