«Барселона» Левандовски ўрнига тўрт нафар номзодни кўриб чиқмоқда
«Барселона» 2026 йил ёзида шартномаси якунланадиган Роберт Левандовскига ўринбосар қидиришни бошлади. Каталон клуби тўрт нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, асосий вариант сифатида Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес кўриб чиқилмоқда. Аргентиналик футболчи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 15 ўйинда иштирок этиб, «гол+пас» тизими бўйича 9+4 натижа қайд этган.
Шунингдек, «Бавария» форварди Гарри Кейн ҳам «Барселона» рўйхатида. Сабаби — ёздан бошлаб инглиз футболчисининг шартномасида 65 миллион евролик тўвон пули банди кучга киради. Кейн мавсум бошидан бери 16 та учрашувда 22 та гол урган.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Жираcси ҳамда «Леванте» футболчиси Карл Эдуард Этта Эйон ҳам Левандовски ўрнини тўлдириши мумкин бўлган нисбатан арзон вариантлар сифатида «Барселона»нинг қисқа рўйхатига киритилган.