locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Левандовски ўрнига Кейнни олиб келмоқчи

Бироқ трансфер клубнинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Левандовски ўрнига Кейнни олиб келмоқчи
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 2026 йилнинг ёзида 32 ёшли футболчининг шартномасида 65 миллион евро лик товон пули банди фаоллашади. «Барселона» Кейнни 37 ёшли Роберт Левандовски ўрнига олиб келишни режалаштирмоқда. Бироқ трансфер клубнинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, ҳужумчига собиқ жамоаси «Тоттенхем» ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион евро га баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг