«Барселона» Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда
«Барселона» кейинги трансфер ойналари учун режалаштириш ишларини бошлаб юбилди. Каталонияликлар учун энг устувор вазифалардан бири — жаҳон даражасидаги марказий ҳужумчини сотиб олиш.
ESPN журналисти Руди Галеттиниг хабарига кўра, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «кўк-анорранглилар» рўйхатдаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчи клуб спорт директори Декуниг бош мақсадига айланган. Деку айни пайтда янги топ-ҳужумчини қидириш мақсадида бозорни фаол ўрганмоқда.
Лаутаро жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 85 миллион еврони ташкил этади.