locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Ламин Ямалнинг жароҳати жиддий тус олишидан хавотирда

Агар ҳолат шундай давом этса, 18 ёшли футболчи операция қилинши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Ламин Ямалнинг жароҳати жиддий тус олишидан хавотирда
ФОТО: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти 18 ёшли ҳужумчи Ламин Ямалнинг сон-пай соҳасидаги жароҳати узоқ муддатли муаммога айланишидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Ямал жорий мавсумда ушбу муаммо билан тўқнаш келган, шунингдек, ўхшаш жароҳатни аввалроқ клубнинг собиқ юлдузи Лионель Месси ҳам бошидан кечирган, бироқ у тўлиқ соғайишга муваффақ бўлганди.

Аввалроқ айрим ОАВлар Ямалнинг ноқулайликлари давом этса, унга операция ўтказилиши эҳтимолини ҳам истисно этмаган эди.

Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг