«Барселона» Канселуни ортга қайтармоқчи
Футболчининг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
"Ал-Ҳилол"нинг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуга "Барселона"га қайтиши мумкин, дея хабар берди журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, яқин вақт ичида "Барселона" Канселунинг эҳтимолий трансфери бўйича вазиятни ўрганишни режалаштирмоқда.
Ҳимоячи 2023/24 йилги мавсумда ҳам каталонияликлар шарафини ҳимоя қилганди.
Жорий мавсумда 31 ёшли Канселу барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг нархи 15 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист