locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» қишки трансферлар вақтида Бундеслигадан ҳимоячи харид қилмоқчи

Каталонияликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш ишларини олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» қишки трансферлар вақтида Бундеслигадан ҳимоячи харид қилмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Барселона» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини излашда давом этмоқда ва нисбатан арзон трансферга умид қилмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, асосий номзодлар орасида Берлиннинг «Юнион» клуби ҳимоячиси Диогу Лейте бор. Таъкидланишича, португалиялик футболчи клуб талабларига мос келади ва январ ойидаёқ кўчиб ўтиши мумкин.

Лейте 26 ёшда. Унинг «Юнион» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунда тугайди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати — 12 миллион евро. У Португалия терма жамоасига икки бор чақирилган, бироқ расмий дебют қилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг