«Барселона» Иниго Мартинес ўрнига беш нафар ҳимоячи номзодини кўриб чиқмоқда
«Барселона» марказий ҳимоячи Иниго Мартинес ўтган ёзда клубни тарк этганидан сўнг унинг ўрнини босадиган футболчини излаш учун трансфер бозорини фаол ўрганмоқда.
Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар чап оёғидан фойдаланадиган ва сифатли пас бера оладиган ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» рўйхатида қуйидаги беш футболчи бор:
Нико Шлоттербек («Боруссия Дортмунд»)
Гонсалу Инасиу («Спортинг»)
Марк Геҳи («Кристал Пэлас»)
Тилел Тати («Нант»)
Дайот Упамекано («Бавария»)
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Шлоттербекнинг бозор қиймати 40 миллион еврони ошади. Инасиу шартномасида 60 миллион евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд. Геҳи ва Упамекано билан тузилган шартномалар эса 2026 йилнинг ёзида якунга етади.