locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Инасиуни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футболчининг "Спортинг" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Инасиуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Барселона" "Спортинг" ҳимоячиси Гонсалу Инасиунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, лиссабонликлар футболчининг товон пулини 80 млн еврога ошириш учун у билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи.

Инасиунинг "Спортинг" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Гонсалу Португалия терма жамоасига фаол чақирув олмоқда. Жамоа сафида ҳимоячи 19 та ўйин ўтказган. Уларда футболчи иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг