locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ҳимоячисининг бурни синди

Футболчи энди бир муддат ҳимоявий ниқоб билан майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ҳимоячисининг бурни синди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби матбуот хизмати маълум қилишича, жамоа ҳимоячиси Эрик Гарсияда бурн сингани аниқланди.

Манбага кўра, испаниялик футболчи бу жароҳатни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши баҳсда (3:3) орттириб олган ва ўйиндан сўнг шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Гарсия энди бир муддат ҳимоявий ниқоб билан майдонга тушади. Унинг «Сельта»га қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Гарсия жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг