locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ҳимоячиси Кунде жароҳат сабаб «Интер»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ҳимоячиси Кунде жароҳат сабаб «Интер»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборди
Расм: gettyimages.com Жюл Кунде

Каталониянинг «Барселона» жамоаси франциялик ҳимоячи Жюл Кунде жароҳати туфайли 6 май куни Миланда бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида «Интер»га қарши майдонга тушолмайди. Бу ҳақда Sport.es нашри журналисти Тони Хуан Марти хабар берди.

Кунде 3:3 ҳисобида якунланган илк ўйинда 40-дақиқада орқа сон мушакларидан жароҳат олган ва алмаштирилган эди. Жавоб ўйини кескин тарзда ўтиши кутилмоқда, чунки ғалаба — ЕЧЛ финали йўлланмаси учун курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Уchrашув «Сан-Сиро» стадионида 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да (6 майдан 7 майга ўтар кечаси) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони — ўтган мавсум финалида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган Мадриднинг «Реал» клубидир.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг