locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” икки футболчидан бирини Решфордга алмаштириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” икки футболчидан бирини Решфордга алмаштириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфордга қизиқиш билдираётгани ҳақида El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, манкуниянликлар 27 ёшли футболчини каталонияликлар марказий ҳимоячиси Роналд Араухо ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи Фермин Лопесдан бирига алмаштиришга тайёр.

Қайд этилишича, МЮ Араухонинг жорий мавсумдаги қониқарсиз ўйинларига қарамай, жамоанинг ҳимоядаги муаммоларини ҳал қила олишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Араухонинг “Барселона” билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар, Лопесники эса 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг