«Барселона» Хамза Абделькарим билан шартномани узайтирмоқчи
«Барселона» ҳужумчи Хамза Абделькарим билан шартномани узайтириш ниятида. Каталония клуби 18 ёшли мисрлик футболчи ва унинг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Қайд этилишича, «Барселона» Абделькаримга яхшиланган шартлар асосида янги шартнома таклиф қилмоқчи. Шунингдек, клуб амалдаги келишувда кўрсатилган 15 миллион евро миқдоридаги товон пули бандини олиб ташлашни режалаштирмоқда. Айрим хабарларга кўра, каталонияликлар келажакда ушбу бандни сезиларли даражада оширишни ҳам кўриб чиқмоқда.
Бироқ ҳозирча томонлар якуний келишувга эришгани йўқ. Музокаралар давом этмоқда. Хамза мавсумолди йиғинларида жамоанинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб, 5 та ўйинда 4 та гол урган.