locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" Гримальдони ортга қайтармоқчи

У "Барселона" академиясида таҳсил олган
"Барселона" Гримальдони ортга қайтармоқчи
Фото: Getty Images

Алекс Гримальдо "Барселона"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби Алекс Бальде ва Жерар Мартиннинг ўйинидан мамнун, бироқ улар иккинчисининг юқори савияда ўйнашга тайёрлигига шубҳа қилишмоқда.

Клуб ушбу позицияни янада кучайтириш мақсадида “Байер” футболчиси Алекс Гримальдони ортга қайтармоқчи.

Футболчининг трансфер қиймати тахминан 15-18 миллион еврони ташкил қилади.

Испаниялик футболчи ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг