locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гравенберхни сотиб олмоқчи

Гравенберх 2023 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Гравенберхни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Каталония клуби 23 ёшли нидерландиялик яримҳимоячи Райан Гравенберх билан шартнома имзолаш имконини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Fichajes нашри.

Манбага кўра, каталонияликлар футболчини анчадан бери кузатиб келади ва уни ўз сафида кўришни истайди.

Эслатиб ўтамиз, Гравенберх 2023 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланганди ва “Ливерпул”нинг АПЛни ютишда катта ҳисса қўшганди.

Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Унинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг