locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гарсия билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Барселона» Гарсия билан шартномани узайтиради
ФОТО: Getty images

“Барселона” клуби 24 ёшли ҳимоячи Эрик Гарсия билан янши шартнома бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, янги битим 4 ёки 5 йилга узайтирилиши мумкин. Гарсиянинг ўзи ҳам фаолиятини “Барселона”да давом эттиришни истамоқда. Ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда.

Гарсия “Барселона” сафида 2021 йил ёзидан бери тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Футболчи шу вақт ичида “кўк-анорранглилар” сафида жами 131 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt порталининг маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг