locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Ферран Торресни 50 миллион еврога сотишга тайёр

Айни вақтда Торрес Париж клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
«Барселона» Ферран Торресни 50 миллион еврога сотишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин орада «ПСЖ» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар 26 ёшли испаниялик футболчини 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Айни вақтда Торрес Париж клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Аввалроқ «Барселона» бонусларни ҳам ўз ичига олган 45 миллион евролик таклифни рад этган эди. Қайд этилишича, «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Ферран Торрес трансферига шахсан қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис Испания терма жамоасидаги ҳамкорлиги давомида футболчининг универсаллиги ва бир нечта позицияда самарали ҳаракат қила олиш қобилиятини юқори баҳолаган.

Ферран Торреснинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Хабар қилинишича, каталония клуби Торрес трансферидан тушадиган маблағни «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олишга сарфлашни режалаштирмоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг