locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Эрик Гарсия билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги битим жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Эрик Гарсия билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия клуб билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб расмийлари Гарсияни асосий футболчи сифатида кўради ва уни келажакда жамоа сардори сифатида кўрмоқда.

24 ёшли футболчи шартнома муҳокамалари бошидан эътиборан уни узайтиришга катта қизиқиш билдирган – у ўз ҳолатидан мамнун ва ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти.

Маълумот учун, Эрик Гарсиянинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида тугайди. Гарсия наfaқат марказий ҳимояда, балки яримҳимояда ҳам ўйнаш имкониятига эга.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг