locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Эрик Гарсия билан қачон шартномани узайтиши маълум бўлди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Эрик Гарсия билан қачон шартномани узайтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» келаси ҳафта ҳимоячи Эрик Гарсия билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, футболчининг «блауграна» билан тузиладиган янги шартномаси беш йилга мўлжалланган бўлади. Ҳозирги битим эса 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.

Гарсия «Барселона» сафида 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 135 та ўйинда майдонга тушиб, етти гол ва олти голли узатма амалга оширган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг