locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» энг кўп қизиқиш билдираётган икки ҳимоячи номи маълум бўлди

Каталонияликлар ҳимоя қурғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» энг кўп қизиқиш билдираётган икки ҳимоячи номи маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яқин тўрт-беш йил давомида жамоани кучайтириши мумкин бўлган марказий ҳимоячилар вариантларини кўриб чиқмоқда. Энг катта қизиқиш Йошко Гвардиол («Манчестер Сити») ва Алессандро Бастони («Интер»)га қаратилган, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, каталонияликлар уларни сотиб олишни жиддий ўйлаши мумкин, лекин аввал молиявий муаммоларини ҳал қилиши керак — бу ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши эҳтимоли бор.

Гвардиол ва Бастонида «Барселона» марказий ҳимояда ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай оладиган, тўпни назорат қила оладиган ва катта ўйинлар тажрибасига эга ҳимоячиларни кўрмоқда.

Ушбу футболчилар Андреас Кристенсен (шартнома 2026 йил ёзида тугайди) ва Роналд Араухо (психологик муаммоларга дуч келган) ўрнини босувчи вариант сифатида қаралмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг