locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Эль Класико» можаросидан кейин Ямалнинг баъзи оммавий тадбирларини бекор қилди

Каталонияликлар испаниялик футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Эль Класико» можаросидан кейин Ямалнинг баъзи оммавий тадбирларини бекор қилди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти 18 ёшли ҳужумчи Ламин Ямалнинг фаолиятини янада синчиклаб назорат қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб «Эль Класико» олдидан Ямал атрофида пайдо бўлган ортиқча шов-шув сабаб унга футболга алоқадор бўлмаган тадбирларда иштирок этмасликни маслаҳат берган. Жумладан, футболчига янги мобил телефонлар сериясининг тақдимот маросимига боришни бекор қилиш тавсия этилган ва Ямал бу тавсияни тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, ўтган ҳафта Ямал француз стримери AmineMaTue билан видеороликда иштирок этган. Бироқ «Барселона» раҳбарияти ушбу видео оммага тақдим этилмаслигини, шунингдек, душанбага режалаштирилган интервьюнинг ҳам бекор қилинишига интилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Эль Класико» арафасида Ямал «Kings League»даги «Porsinos» жамоаси «Реал»ни эслатадими, деган саволга қуйидагича жавоб берганди:

«Ҳа, албатта. Улар доимо шикоят қилишади ва қоидаларни бузишади».

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг