\"Барселона\" Экитике учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
"Айнтрахт" марказий ҳужумчиси Уго Экитике "Барселона" шорт-листидан жой олди, дея хабар беради Diario Sport нашри.
Қайд этилишича, каталонияликлар франциялик форвард ўз таркибида кўришни хоҳламоқда. Аммо “Барса” буни қўлга киритиш “Челси” ва “Арсенал” билан рақобатлашишига тўғри келади.
Лондон клублари ҳам Угони ўз таркибида кўриш истагини билдирган.
Ҳужумчи 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист