locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" Де Йонг билан шартномани узайтиради

У жамоада қолади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Барселона" Де Йонг билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

“Барселона” клуби ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан келишувни узайтирмоқчи.

Marca хабарига кўра, клуб бош мураббийи Ханс-Дитер Флик нидерландиялик футболчини жамоада қолишини хоҳламоқда.

У бу борада клуб раҳбариятига айтиб ўтган. Клуб эса де Йонг билан келишувни 2029 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи.

Томонлар музокараларни бошлаган. Де Йонгнинг маошини камайтиришини исташмоқда.

Ўтган мавсумда хавбек “Барса” сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг