«Барселона» бугунги ўйин учун қайдномасини эълон қилди (фото)
Фото: Getty Images
"Барселона" бугун Ла Лига 2-турида "Леванте" меҳмони бўлади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт олади. Бу учрашув учун каталонияликлар қайдномаси эълон қилинди.
Унга кўра, рўйхатдан ўтмаган Шесни, Жерар Мартин ва Руни Барджи ўйнамайди. Тер Штеген ва Берналда жароҳат бор.
Қувонарли томони шундаки, Роберт Левандовски жароҳатидан қайтди ва “Леванте”га қарши майдонга тушиши мумкин.
Эктор Форт ва Френки Де Йонг эса қайдномага киритилмаган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист