locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Боруссия Д» ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда

Каталонияликлар Жюль Кундега ўринбосар қидирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «Боруссия Д» ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Юлиан Рюерсонни Жюль Кундега муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Germany журналисти Патрик Бергер хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар фулбек позициясини нисбатан тежамкор тарзда кучайтиришни режалаштирмоқда ва аллақачон 28 ёшли норвегиялик футболчи вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида аниқ келишувга эришилмаган.

Юлиан Рюерсоннинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Шунга қарамай, футболчи ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириш вариантни истисно этмаяпти.

Transfermarkt портали Рюерсоннинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг