«Барселона» Бастони трансферини яна кўриб чиқмоқда
Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони яна «Барселона»нинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилди.
Каталония клуби келаси йил ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. Transfer News Live нашри TEAMtalk маълумотларига таяниб хабар беришича, «Барселона» италиялик ҳимоячини қўлга киритишга даъво қилаётган бир қатор Европа грандлари қаторида турибди.
Аввалроқ Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари ҳам 27 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жорий йил баҳорида Бастони учун курашда асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилган эди. Бироқ ўша қизиқиш якунда аниқ трансфер таклифига айланмаган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, «Интер» юлдузининг бозор қиймати 65 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.