locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” “Арсенал” юлдузини текинга қўлга киритиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” “Арсенал” юлдузини текинга қўлга киритиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Deadlinedaylive хабар бермоқда.

Манбага кўра, африкалик футболчига Каталонияниг “Барселона” ва Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Парти 2012-йилдан 2020-йилгача “матраччилар” сафида тўп сурган. Унинг “Атлетико” билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.

Маълумот учун, Томас жорий мавсум АПЛ'да 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг