«Барселона» Альварес ўрнига Лаутаро Мартинесни сотиб олиши мумкин
«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери бўйича музокараларда олға силжишга эриша олмаяпти. Бу ҳақда ElDesmarque хабар берди.
Шу боис каталонияликлар аргентиналик форварднинг муқобили сифатида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес номзодини жиддий кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Альварес ҳали ҳам «Барселона»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Бироқ спорт директори Деку «Атлетико» билан келишувга эриша олмаса, Лаутаро вариантига ўтишга тайёр.
Лаутаро номзодини бош мураббий Ханси Флик ҳам, Деку ҳам юқори баҳоламоқда. Шу сабаб «Интер» форварди каталонияликлар учун тобора жиддий муқобил вариантга айланиб бормоқда.
Шу тариқа, «Барселона»нинг ҳужумчи харид қилиш бўйича режаси ҳозирча икки асосий номзод — Альварес ва Лаутаро атрофида шаклланмоқда.