locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Carpetasfcb хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби ёзда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. «Барса» спорт директори Декунинг фикрича, Ҳусанов клубнинг келажакдаги лойиҳасига жуда мос келади. Ўзбекистонлик ҳимоячи жамоанинг ҳимоясини мустаҳкамлаши мумкинлиги айтилмоқда.

«Манчестер Сити» ушбу таклифга қандай муносабат билдиради, ҳозирча номаълум. «Барселона» сотиб олиш шарти билан уни ижарага олиш вариантини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов январда «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилди. У «шаҳарликлар» сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг