locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» А Сериянинг учта ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Каталонияликлар ҳимоя марказида муаммоларга дуч келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» қишки трансфер ойнаси давомида янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар А Сериядан уч нафар футболчини потенциал номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Гап «Интер» ҳимоячиси Стефан де Врей, «Милан» сафида тўп сураётган Кони де Винтер ҳамда «Наполи» аъзоси Жоан Жезус ҳақида бормоқда.

«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг олдинги хочсимон боғламлари узилиши сабаб узоқ муддатга сафдан чиққанлиги, шунингдек, Рональд Араухо атрофидаги ноаниқликлар каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ихтиёрида марказий ҳимоя позициясида танловлар чекланганини англатади.

Шу билан бирга, январ ойида ушбу футболчилардан бирини қўлга киритиш «Барселона» учун осон бўлмайди. Сабаби, мавсум ўртасида кўплаб клублар асосий футболчиларини фақат юқори нарх эвазига сотишга тайёр бўлади. Мавжуд молиявий чекловлар эса каталонияликларга бундай шартларда трансферни амалга ошириш имконини бермайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг