locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» 2026 йилда Кейнни сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» 2026 йилда Кейнни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2026 йил ёзида “Барселона” клубига ўтиши мумкин.

Fichajes нашрининг хабарига кўра, футболчи ва “Бавария” ўртасидаги шартномада махсус банд мавжуд. Унга кўра, агар Кейн бошқа жамоага ўтишни истаса, Мюнхен клуби бунга тўсқинлик қилмайди.

Аммо Каталония клуби учун бу трансфер молиявий жиҳатдан катта харажатларни талаб қилади. Футболчининг маоши ва шартнома имзолагани учун тўланадиган бонуслар клуб учун қийинчилик туғдириши мумкин.

Ҳарри Кейн 2023/24 йилги мавсумда “Бавария” сафида жами 51 ўйинда майдонга тушиб, 41 гол ва 14 голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали унинг қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Кейннинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг