locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» 17 ёшли мисрлик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Томонлар ўртасида дастлабки музокаралар ноябр ойида бўлиб ўтгани айтиилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Миср ёшлар терма жамоаси ҳамда Қоҳиранинг «Ал Ахли» клуби марказий ҳужумчиси Ҳамза Абдулкаримга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Италиялик журналист 17 ёшли форвардни иқтидорли футболчи сифатида таърифлаб, унинг келажаги бўйича дастлабки музокаралар ноябр ойида бўлиб ўтганини таъкидлади.

Шу билан бирга, ҳозирча Абдулкаримнинг «кўк-анорранглилар» сафига эҳтимолий трансфери бўйича келишувга эришилмаган, аммо футболчи кузатув остида қолмоқда.

Жорий мавсумда Абдулкарим барча турнирларда 2 та учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қайд этмаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 минг еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг