locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барса” “Дортмунд”ни “ғажиб ташлади” немисча ҳисоб-китоб жавоб баҳсига қолдими?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барса” “Дортмунд”ни “ғажиб ташлади” немисча ҳисоб-китоб жавоб баҳсига қолдими?
Photo: gettyimages

УЕФА чемпионлар лигасининг 1/4 финал учрашувлари доирасидаги “Барселона” – “Боруссия Дортмунд” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Унда “кўк анор ранглилар” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб ўйини олдидан катта устунликни ярата олди.

Учрашувнинг 25 дақиқасида Рафиня ҳисобни очди. 48 ва 66 дақиқаларда собиқ “Дортмунд” хужумчиси Роберт Левандовски дубл қайд эдиб ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 77 дақиқада Ямал ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, каталонияликларнинг рақибни “ғажиб ташлашига” катта ҳисса қўшди.

Ушбу учрашувдан сўнг, кўпчилик “Барселона”ни кейинги босқичга чиқиши аниқ бўлиб улгурди деб хулоса қилиши мумкин, лекин чемпионлар лигаси тарихида бу каби йирик ҳисоблар аввал ҳам кўп қайд этилган ва жавоб учрашувларида камбеклар эвазига умумий натижа бутунлай бошқача кўринишга эга бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд. Шуларни ҳисобга олган ҳолатда “Боруссия Дортмунд”немисча ҳисоб-китобни Германияда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувига олиб қўя олармикин? Ҳаммасини жавоб учрашувида билиб оламиз

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг