Баҳодир Насимов: \"Бизнинг авлодга бу насиб қилмаган бўлса-да, ҳозирги терма жамоамизга насиб қилишин
Sports24.uz Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ҳамда айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клубида фаолият юритаётган инсон Баҳодир Насимов билан боғланиб, эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари билан танишди:
"Эртанги ўйинда терма жамоамизга ишонаман. Албатта, бизга керакли натижани қайд этиб жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонаман. Мундиалга чиқиш — бу аввало футбол бўйича дунёдаги энг кучлилар сафига қўшилиш деганидир.
Шу билан бирга бу — миллиардлар ўйинига айланган футболнинг юртимизда янада юқори савияга чиқиши учун катта қадам бўлади. Албатта, ҳиссиёт ўзгача. Менга ва бизнинг авлодга жаҳон чемпионатига чиқиш ва иштирок этиш ҳиссиёти насиб қилмаган бўлса-да, ҳозирги терма жамоа аъзоларига албатта насиб қилишини тилайман! БАА билан ўйинда керакли натижага эришсак, бутун халқимиз, барча мухлисларимиз азалий орзумизга етади.
Футболчиларимиз профессионал. Энг асосийси ҳакам жиддий тўсиқлик қилмаса, миллий жамоамиз ғалабага эриша олади. Ҳаммасига ўйин билан жавоб қайтариб, ғалаба билан жазолаш керак!
Менимча олдинги чизиқда Файзуллаев, Ўрунов ва Шомуродовлар ҳаракат қилса керак. Орқароқда Машарипов, Шукуров ҳамда Ҳамробековлар ўйнаши мумкин. Асосийси ким ўйнаса ҳам эртага терма жамоамиздан ғалаба кутамиз",—дейди Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси