«Байер» тен Хагни истеъфога чиқариши мумкин
Фото: Getty Images
“Байер” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагни истеъфога чиқариши мумкин, дея хабар беради Bild нашри.
Манбага кўра, нидерландиялик мутахассиснинг келажаги Германия чемпионати 2-туридан ўрин олган “Вердер”га қарши ўйин натижасига қараб ҳал қилади.
Агар тен Ҳаг истеъфога чиққадиган бўлса, ФИФА кунларида бу амалга ошиши эҳтимоли бор. Мавсумнинг қониқарсиз старти сабаб раҳбарият мураббийга ишонч билдирмаяпти.
эслатиб ўтамиз, 55 ёшли мураббий бу ёзда “Байер”га бош мураббий этиб тайинланган эди. Германия чемпионати 1-турида леверкузенликлар «Хоффенҳайм»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист