locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Байер» Хаби Алонсо ўрнига номзодларни ўрганиб чиқмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Байер» Хаби Алонсо ўрнига номзодларни ўрганиб чиқмоқда
ФОТО: Getty Images

Леверкузеннинг «Байер» клуби жамоа бош мураббийи лавозимига номзодларни қидиришда давом этмоқда. Амалдаги мураббий Хаби Алонсо фаолиятини «Реал»да давом эттиришга яқин турибди.

«Байер» раҳбарияти учун устувор вазифа ҳужумкор ўйин ва тўп назоратини таъминлайдиган мутахассис топиш эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, янги мураббий инглиз тилини билиши керак.

Kicker нашрининг хабарига кўра, ушбу талабларга Хави Эрнандес ва Эрик тен Хаг тўлиқ мос келади.

«Барселона» билан уч йил муддат бирга ишлаган Хави ҳозирда ишсиз юрибди. Тен Хаг эса «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан сўнг таътилда юрибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал Соседад» бош мураббийи Иманол Алгуасил «Байер»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ у инглиз тилини етарли даражада билмагани учун унинг номзоди илгари сурилмаяпти.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг