locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

БАА cпорт вазирлиги Ўзбекистонга қарши ўйин учун чипталарни бепул тарқатмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
БАА Спорт вазирлиги Ўзбекистонга қарши ўйин учун чипталарни бепул тарқатмоқда
Расм: Olamsport.uz

БААда Ўзбекистон терма жамоасига қарши муҳим учрашув олдидан тайёргарлик якунига етиб бормоқда. Эртага, 5 июн куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳс учун стадион тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.

ОАВ маълумотларига кўра, БАА Спорт вазирлиги терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус ташаббусни бошлаган. Турли спорт турлари вакиллари футболчиларга мурожаат йўллаб, қисқа видеолар орқали ғалаба тилашмоқда.

Бундан ташқари, турли спортчиларга ўйин учун бепул чипталар ҳам тарқатилаяпти. Мамлакат футбол расмийлари жамоани руҳлантиришга ҳаракат қилмоқда ва фуқароларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

Шу билан бирга, БАА томонидан ўзбек мухлислари ва журналистларига босим ўтказилаётгани ҳам қайд этилмоқда. Аввалроқ Шаржа аэропортида ўзбекистонлик мухлислар ва ОАВ вакиллари тушунтиришларсиз тўхтатиб қолингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг