locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик мухлислар ва журналистлар БААда паспорт назоратидан қарийб олти соат ўтолмади

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистонлик мухлислар ва журналистлар БААда паспорт назоратидан қарийб олти соат ўтолмади
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистонлик спорт журналистлари ва футбол мухлислари БААга етиб борди. Бу ҳақда бир қатор журналистлар хабар тарқатди. Шаржа аэропортида 100 га яқин ўзбекистонлик мухлис ва ОАВ вакиллари қарийб олти соат давомида паспорт назоратидан ўтолмай тўсиб қўйилди. Улар соат 06:05 да қўнишган бўлса-да, паспорт назоратидан ўтиш деярли туш соатигача кечикди.

Вазиятга Ўзбекистоннинг БААдаги консули аралашганидан сўнггина фуқароларимизга киришга рухсат берилди.

Айтиш жоизки, БАА томони ўзбекистонлик мухлислар учун ўйинга боришда турли тўсиқлар яратаётгани кузатилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг