locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

БАА мураббийи: “Ўзбекистон Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири. Бу оддий ўйин бўлмайди”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
БАА мураббийи: “Ўзбекистон Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири. Бу оддий ўйин бўлмайди”
ФОТО: uaefa

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши муҳим ўйинда майдонга тушади.

Бугун учрашувдан олдин терма жамоа мураббийлари ва футболчилар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган БАА бош мураббийи Космин Олариу Ўзбекистонга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизни бу гуруҳда энг яхши жамоалардан бирига қарши ўйин кутиб турибди. Биз мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бу катта ўйин ва катта жанг. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва охиригача курашамиз.

Мен бу ерга ёрдам бериш учун келдим. Жаҳон чемпионатига чиқиш бу терманинг орзуси ва бу орзу амалга ошиши учун катта иштиёқ билан ёндашиш керак.

Ўзбекистон Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири, аммо мен карьерам давомида жуда кўп кучли жамоаларни кўрганман. Бу оддий ўйин бўлмайди. Биз жанг қиламиз.

Менга футболчилар қаерда ўйнаши қизиқ эмас. “Ал Айн”, “Шаржа” ёки бошқаси. Ким ўйнашга муносиб бўлса, ўша ўйнайди”, - дейди Олариу.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон ўртасидаги ўйин эртага, 5-июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Ушбу баҳсдаги дуранг натижа ҳам бизни мундиалга олиб чиқади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг