locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» Себальос трансферидан воз кечди

Томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича келишувга эриша олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аякс» Себальос трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

Амстердамнинг «Аякс» клуби «Реал» собиқ яримҳимоячиси Даниэль Себальос билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, нидерландияликлар аввал ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган ва у ҳали «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган вақтда ҳам мадридликлар билан алоқа ўрнатган эди. Бироқ бу сафар ҳам томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича келишувга эриша олмади.

Таъкидланишича, эркин агент мақомида бўлган Себальосни Нидерландия чемпионати — Эредивизияда тўп суриш истиқболи қизиқтирмаган. Шу боис «Аякс» мазкур трансфер устидаги ишларни тўлиқ тўхтатишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Даниэль Себальос 2017–2026 йиллар давомида «Реал» футболчиси бўлган. Шу вақт ичида у мадридликлар сафида 215 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та совринни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг