locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб тўхтатилган ўйиндан сўнг баёнот берди

Клуб айбдорларни топиб, уларга нисбатан зарур чораларни кўришини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аякс» мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб тўхтатилган ўйиндан сўнг баёнот берди
ФОТО: Getty Images
Нидерландия Эредивизиони
02.12.2025, Як.
Аякс
2
Гронинген
0

Амстердамнинг «Аякс» клуби матбуот хизмати трибунадаги тартибсизликлар сабаб 14-тур доирасидаги «Гронинген»га қарши ўйин тўхтатилганидан кейин расмий баёнот эълон қилди.

Аввалроқ Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи (KNVB) воқеа юзасидан тергов бошлаган, учрашув эса сешанба, 2 декабрь куни давом эттирилиши маълум қилинганди.

«“Аякс” стадионда содир бўлган воқеани мутлақо шармандали деб ҳисоблайди. Ҳар қандай тарзда зарар кўрганларнинг барчасидан узр сўраймиз. Томошабинлар ва футболчиларнинг хавфсизлиги хавф остида қолди — бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Биз бу қабиҳ ҳаракатдан кескин равишда ўзимизни четга оламиз.

Албатта, биз стадиондаги видеокузатув камераларидаги ёзувларни кўриб чиқамиз, шунингдек айбдорларни аниқлашнинг бошқа усулларини ҳам ўрганамиз. Агар бу тартиб бузганларнинг шахсини аниқлашга ёрдам берса, биз зарур чораларни кўрамиз», — дейилади «Аякс» матбуот хизмати баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг