locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Атлетико Мадрид” Гризманга ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Атлетико Мадрид” Гризманга ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби Антуан Гризман жамоадан кетган тақдирда янги ҳужумчи сотиб олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик футболчи фаолиятини MLS'да давом эттиришга яқин турибди. “Матрасчилар” унинг ўрнига “Интер”дан Лаутаро Мартинесни олиб келмоқчи. Ҳозирда потенциал келишув тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Маълумот учун, Лаутаро Мартинес ўтган мавсум барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 95 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг